Goal24.uz » Ўзбекистон » Суперлига. “Навбаҳор” сўнгги дақиқаларда гол ўтказиб “Қўқон-1912”га ютқазди, “Бунёдкор” очко йўқотди

Суперлига. “Навбаҳор” сўнгги дақиқаларда гол ўтказиб “Қўқон-1912”га ютқазди, “Бунёдкор” очко йўқотди

Автор: admin

Футбол бўйича Cоcа-Cола  Суперлига 13-туридан ўрин олган 28-август кунги иккита учрашув якунланди.
“Навбаҳор” жамоаси водий дербисида “Қўқон-1912”га қарши баҳс юритди. Учрашувга ҳакам томонидан қўшиб берилган вақтда қўқонликлар пеналти ишлаб олди. Уни Мурод Холмуҳаммедов аниқ бажариб, жамоасининг навбатдаги ғалабасини таъминлади.
“Қўқон-1912” ушбу ғалабадан кейин очколарини 25 тага етказиб олган ҳолда 3-ўринга кўтарилди. “Навбаҳор” (19) эса 6-поғонада қолди.
Параллел ўйин “Бунёдкор” ва “Қизилқум” жамоалари ўртасидаги кечди. Биринчи бўлим якунланиши арафасида Хуршид Ғиёсов пеналтини аниқ бажариб, “қалдирғочлар”ни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Бунга Навоий клуби иккинчи бўлим сўнгида Руслан Маргиевнинг голи билан жавоб қайтарди.
“Бунёдкор” (23) ушбу дурангдан кейин 5-ўринга тушиб кетди. “Қизилқум” 10 очко билан 11-ўринда бормоқда.
Cоcа-Cола  Суперлига
13-тур баҳслари
28-август, жума
“Навбаҳор” — “Қўқон-1912” 0:1
Гол: 0:1 – 90+3, пеналти Холмуҳаммедов.
“Навбаҳор”: Ўткир Юсупов, Ғиёс Комилов, Азим Аҳмедов, Азиз Турғунбоев, Сардар Теляков, Игор Голбан, Шоҳруҳ Маҳмудхожиев (Ислом Исоқжонов, 46), Хуршид Мухторов, Тоҳиржон Шамситдинов (Даврон Ҳошимов, 74), Павел Голишев (Иван Соловёв, 65), Руслан Болов (Забиҳилло Ўринбоев, 57).
“Қўқон-1912”: Ботирали Эргашев, Бобуржон Акбаров, Шоҳназар Норбеков (Ҳамидулло Абдуҳамидов, 88), Суҳроб Бердиев, Қувондиқ Рўзиев, Авазхон Маматхўжаев (Мурод Холмуҳаммедов, 75), Ойбек Рустамов, 22.Муҳаммаданас Ҳасанов (Сардор Азимов, 75), Александр Мерзляков, Иван Ёсович, Якуба Бамба (Иқбол Маликжонов, 80).
Огоҳлантиришлар: Маматхўжаев (17), Болов (40), Голбан (43), Бердиев (67), Мухторов (90+3)
“Бунёдкор” — “Қизилқум” 1:1
Голлар: 1:0 – 43, пеналти Ғиёсов, 1:1 – 80 Маргиев.
“Бунёдкор”: Абдумавлон Абдулжалилов, Исломжон Қобилов, Иброҳимҳалил Йўлдошев, Дилшод Аҳмадалиев (Расул Йўлдошев 68), Хуршид Ғиёсов (Селим Нурмурадов 86), Лутфулла Тўраев, Миржаҳон Мираҳмадов (Шаҳбоз Эркинов 46), Санжар Қодирқулов, Нурилло Тўхтасинов, Абдулла Абдуллаев, Фаррух Икромов (Суҳроб Иззатов 68).
“Қизилқум”: Игнатий Нестеров, Владислав Касминин, Эркин Байдуллаев, Ойбек Қиличев (Файзулло Қамбаров 92), Руслан Маргиев, Салим Мустафоев, Муҳсин Убайдуллаев (Воҳид Шодиев 79), Шерали Жўраев, Иброҳим Томива, Олег Толмасов, Суннатилла Абдуллажонов (Алишер Саноев 46).
Огоҳлантиришлар: Қиличев (28), Касминин (33), Тўраев (86), Бойдуллаев (89), Қодирқулов (90+1).
165   
Добавить комментарий
Ваше имя: *