Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » “Реал” Серхионинг нархини эълон қилди

“Реал” Серхионинг нархини эълон қилди

Автор: admin

Уни Англияда кутишмоқда
“Реал” истеъдодли ҳимоячи Серхио Регилонни сотишга қарор қилди. Мадридликлар 23 ёшли футболчини 20 миллион эвро эвазига қўйиб юборишга тайёрлигини билдирди.
Аввалига Зидан жамоаси уни ижарага бермоқчи эди. Лекин Англия премер-лигасининг бир қатор жамоалари истеъдодли ҳимочи трансферини сотиб олиш учун мурожаат қилганидан сўнг, клуб унга нарх белгилади.
Ўтган мавсумни “Севиля”да ўтказган Серхио Регилон ишончли ўйинлари билан қатор мутахассислар эътиборини ўзига қаратди. Футболчи мавсумни Эвропа Лигаси ғолиби сифатида якунлади.
102   
Добавить комментарий
Ваше имя: *