Goal24.uz » Transfer » Хамес “Эвертон”да?!

Хамес “Эвертон”да?!

Автор: admin

Ушбу рукнимиздаги энг сўнгги янгиликлар билан таништиришда давом этамиз.
Суарес “Лестер”да?!

Каталониянинг “Барселона”  жамоаси ҳужумчиси Луис Суарес фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин.
“Маррcа” нашрининг маълум қилишича, 33 ёшли ҳужумчи билан “Лестер” клуби жиддий қизиқиб қолган ва уни қўлга киритиш учун бошқа грандлар билан рақобат қилишга тайёр.
Манбанинг маълум қилишича, Брендон Рожерснинг шахсан ўзи Суарес билан яна ҳамкорлик қилишни истамоқда. Шу сабабли, “тулкилар” уругвайлик ҳужумчига 2 йиллик шартнома таклиф қилишмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Куман жамоани ёшартиришга қарор қилгач, клуб Суаресни 25 миллион евро эвазига сотиб юборишга тайёр эканлиги ҳақида маълумотлар пайдо бўлди.
Ракитич АПЛга ўтмайди?!

Каталония супер клубининг яна бир ёши катта футоблчиси – Иван Ракитич ҳам Куманнинг режаларида мавжуд эмас.
Шу сабабли, хорват янги мавсумни бошқа клубда бошлаши тобора аниқлашиб бормоқда. “Мундо Депортиво” нашрининг маълум қилишича, “Тоттенҳем” жамоаси Ракитични ўз таркибида кўрмоқчи. Футболчининг оиласи айни дамда, ушбу таклиф борасида бош қотирмоқда.
Манабанинг маълум қилишича, футболчининг ўзи “Севиля”га қайтиш тарафодори, бироқ андалуссияликлар хорват билан алоқага чиққанича йўқ.
“Челси” дарвзабон изламоқда
 
Англиянинг “Челси” жамоаси келаси мавсумда Кепа Аррисабалаганинг ўрнини эгаллашга қодир киппер изламқода.
Инглиз нашрларининг маълум қилишича, “аристократлар” нишонида Ник Поуп ва Андре Онаналар мавжуд.
Айни дамда, жамоа Кепа учун янги жамоа излаш билан банд. Агар Кепа жамоада қолса ҳам, Лепмард янги дарвозабон сотиб олиш фикридан қайтмоқчи эмас.
“Реал” футболчиси нишонда

Англиянинг “Манчестер Юнайтед” жамоаси трансфер ҳуқуқи “Реал Мадрид”га тегишли бўлган Серхио Регилон билан шартнома имзоламоқчи.
Марcа нашрининг маълум қилишича, “қизил иблислар” Регилон учун 20-25 миллион евро атрофидаги таклифни юбормоқчи.
Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсумда “Севиля” шарафини ҳимоя қилган қанот ҳимоячиси билан “Ювентус”, “Тоттенҳем” ва “Милан” клублари ҳам жиддий қизиқиб қолган.
Хамес “Эвертон”да!

Мадриднинг “Реал” жамоаси ярим ҳимоячиси Хамес Родригес Ливерпулнинг “Эвертон” клуби билан шахсий шартнома борасида келишувга эришди.
“ТҳеСун” нашрининг маълум қилишича, 29 ёшли футболчи янги жамоасида ҳафтасига 77,5 минг фунт маош олади.
Манбанинг маълум қилишича, “Эвертон” айни дамда “Реал” билан колублиялик футболчининг трансфер суммасини камайтириш борасида музокаралар олиб бормоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Эвертон” Хамес учун “Реал Мадрид”га 22 миллион фунт таклиф қилгани ҳақида хабар берган эдик.
207   
Добавить комментарий
Ваше имя: *