Goal24.uz » Европа жамоалари » Месси "Крузейро" билан 4 йиллик шартномага имзо чекдими?

Месси "Крузейро" билан 4 йиллик шартномага имзо чекдими?

Автор: admin

Бразилиянинг "Крузейро" футбол клуби сайтида "Барселона" ҳужумчиси Месси билан боғлиқ хабар тарқалди. Унда Лео "Крузейро" билан 4 йиллик шартномага имзо чеккани айтилган.
Бироқ кейинчалик бу хакерлар ҳужумчи эканлиги маълум бўлди. Айни дамда бу ҳолат  текширилмоқда, деб хабар бермоқда Глобо Эспорте.
Газетада таъкидланишича, хабар маҳаллий вақт билан жума куни кечқурун сайтда пайдо бўлди. Унда аргентиналик футболчи мавсумни узайтириш имконияти билан тўрт йиллик шартнома имзолаши айтилган.
"Жума куни тушдан кейин "Крузейро"нинг веб-сайтига ҳужум уюштирилди, аммо у тўхтатилди, хабар хавфсизлик тизими томонидан олиб ташланди. Клуб текширмоқда", — дейилади "Крузейро"нинг баёнотида.
Маълумот учун, сешанба куни Месси "Барcелона"га амалдаги шартномани бекор қилмоқчи эканлигини айтгани ҳақида хабар тарқалди. ОАВ хабарларига кўра, Месси Англиянинг «Манчестер Сити»сига ўтмоқчи. 
Манба: рспорт.риа.ру
87   
Добавить комментарий
Ваше имя: *