Goal24.uz » Жаҳон » Қатар футбол бўйича 2027 йилги Осиё Кубогини ўтказиш учун расмий буюртма берди

Қатар футбол бўйича 2027 йилги Осиё Кубогини ўтказиш учун расмий буюртма берди

Автор: admin

Осиё футбол конфедерасияси (АФC) Қатарнинг 2027 йилда АФC Осиё Кубогини ўтказиш учун расмий буюртмасини олди.

Қатар футбол ассосиасияси расмий буюртмасини мамлакатнинг Малайзиядаги элчиси Фахд бин Муҳаммад орқали тақдим этди.

АФC Осиё Кубогининг амалдаги чемпиони бўлган Қатар учинчи марта Осиё Кубогини ўтказишга даъвогар Осиёдаги биринчи мамлакатдир. Аввал ушбу мамлакатда 1988 ва 2011йилларда АФC Осиё Кубоги мусобақалари ўтказилган эди.

2027 йилги Осиё футбол конфедерасияси Кубогини ўтказиш учун, шунингдек Ҳиндистон, Эрон, Саудия Арабистони ва Ўзбекистон даъвогарлик қилмоқда.

2019 йилда Бирлашган Араб Амирликларида бўлиб ўтган АФC Осиё Кубоги қитъада футболни ривожлантиришда жиддий силжишларга туртки бўлди. Ўшанда қитъа кубоги учун 24 та миллий терма жамоа футболчилари ғолиблик учун кураш олиб борган.
Манба: олймпиc.уз
149   
Добавить комментарий
Ваше имя: *