Goal24.uz » Европа жамоалари » Angliya » Де Брюйненинг агенти пулни ўзлаштиришда айбланиб ҳибсга олинди

Де Брюйненинг агенти пулни ўзлаштиришда айбланиб ҳибсга олинди

Автор: admin

«Манчестер Сити» яримҳимоячиси Кевин Де Брюйненинг агенти Патрик Де Костер Белгияда қўлга олинди, дея ёзмоқда Даилй Маил.
Манбанинг ёзишича, Сен-Жил шаҳри прокуратураси 29 ёшли футболчининг аризасига биноан, сўнгги йиллар давомида агентнинг фаолияти бўйича текширувлар ўтказган ва ҳибсга олган. Маълум бўлишича, футбол агенти Де Костер маблағни ўзлаштириш ва солиқдан қочиш бўйича айбланмоқда. 
Тергов иши 2019 йил бошида бошланган бўлиб, футболчининг «Волфсбург»да тўп сурган 2013-2014 йиллардаги фаолияти давомида агентнинг молиявий ишлари текширилган. Унда футболчининг немис клуби билан шартнома тўловлари ва бошқа молиявий операцияларни солиқ қиймати анча паст бўлган Лихтенштейн давлати орқали амалга оширгани ошкор бўлган. Иш судга оширилгач, футбол агентига ҳукм ўқилади.
Маълумот учун, Де Костер ҳозиргача Белгия чемпионати бир қатор маҳаллий футболчиларининг агенти саналади.
79   
Добавить комментарий
Ваше имя: *