Goal24.uz » Европа жамоалари » Angliya » «Челси» Кантени сотишга тайёр

«Челси» Кантени сотишга тайёр

Автор: admin

Лондоннинг «Челси» клуби яримҳимоячиси НъГоло Канте «Интер»га ўтиши мумкин, деб ёзади Ла Газзетта делло Спорт.
Манбага кўра, инглиз клуби 29 ёшли французни 50 млн еврога сотишга тайёр.
Аввалроқ «Интер» бош мураббийи Антонио Конте раҳбариятга Лондон клубида бирга ишлаган собиқ шогирдини жамоасида кўрмоқчилигини айтганди.
«Нерадзурри» Канте ва жамоа яримҳимоячиси Николо Бареллага 2025 йилгача мўлжалланган шартнома таклиф қилмоқчи.
Канте ўтган мавсумда АПЛда 22та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол урган.
87   
Добавить комментарий
Ваше имя: *