Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » «Барселона» вакили Месси билан боғлиқ вазиятга батафсил тушунтириш берди

«Барселона» вакили Месси билан боғлиқ вазиятга батафсил тушунтириш берди

Автор: admin

«Барселона» вакили Хосеп Мария Мингелла ҳужумчи Лионел Мессининг шартномасида белгиланган келишувни муддатидан аввал бекор қилиш ҳақидаги бандга тушунтириш бериб ўтди. Шартномада, агар аргентиналик футболчи 10 июнга қадар жамоадан кетишни маълум қилишса, клубни бепул тарк этиш ҳуқуқига эгалиги белгилаб қўйилган.

«Баъзилар мавсумнинг тўхтатиб қўйилгани шартноманинг якунланиш санасига ўзгартириш киритиши мумкинлигини тахмин қилишди. Менга маълум бўлишича, шартнома тўлалигича ўз кучида қолади, саналарда ўзгариш бўлмади. Шу пайтгача икки томоннинг ҳуқуқшунослари ўзаро алоқа ўрнатишди. Ҳозирча Мессининг жамоаси вазиятга тўлиқ баҳо бера олмаяпти.

Шартномадаги бундай банд борлиги бошқа жамоанинг ўйинчини эркин агент сифатида қўлга киритиш имконини бермайди. Вақти келиб ҳуқуқий муаммо юзага чиқади. Натижада Мессини қўлга киритган жамоа пул тўлиши керак бўлади. Бу сумма 1 евродан 700 миллион еврогача бўлиши мумкин. Агар можаро юзага келса, ФИФА футболчининг янги жамоага ўтиши имкон бериши мумкин, аммо «Барселона» иккита клуб билан шартномага эга бўлган ўйинчига нисбатан шикоят киритиш имкониятига эга бўлади», — деди Мингелла "Марcа" нашрига берган интервюсида.
Манба: спорт24.ру
94   
Добавить комментарий
Ваше имя: *