Goal24.uz » Европа жамоалари » Fransiya » Неймар ва Мбаппе қолиши учун ПСЖ Мессини олишга мажбур

Неймар ва Мбаппе қолиши учун ПСЖ Мессини олишга мажбур

Автор: admin

ПСЖ Мессига жиддий даъвогарга айланди
ПСЖ раҳбарияти жамоаси бутунлиги сақлаб қолиш учун Лионел Мессини қўлга киритишга мажбур бўлмоқда.
Парижликлар келажакдаги муваффақиятларини Неймар ва Килиан Мбаппега боғлаган. Бироқ, ҳар икки ҳужумчида ўта манфаатли чорловлар бор. Мбаппе айни пайтнинг ўзида “Реал” ва “Ливерпул”дан узоқ муддатли ва катта маошли таклифга эга. Келаси ёзда унинг бозори қайнаши кутилмоқда.
Неймар “Барселона”га қайтиш истагида эди. Агар Месси “Манчестер Сити”га ўтиб кетса, бразилиялик ҳужумчини ҳам ўша эрга олиб ўтишга ҳаракат қилади ва бунга эришиши мумкин.
ПСЖ раҳбарлари агар Месси Парижга олиб келинса, Неймар ва Мбаппе клуб билан узоқ муддатли янги шартнома имзолашига ишонмоқда. Қолаверса, Мессининг ўзи ҳам икки-уч йил юқори савияда тўп суришга қодир ва ПСЖ ҳужуми ўта кучли ҳужум триосига эга бўлади.
122   
Добавить комментарий
Ваше имя: *