Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » «Барселона»нинг собиқ мураббийи: «Умид қиламанки, Месси «Манчестер Сити»га ўтади»

«Барселона»нинг собиқ мураббийи: «Умид қиламанки, Месси «Манчестер Сити»га ўтади»

Автор: admin

«Барселона»нинг собиқ мураббийи Хуан Карлос Унсуе жамоа сардори Лионел Мессининг Каталония клубини тарк этиш қарорига ўз муносабатини билдирди.
«Агар Месси «Барселона»ни тарк этса, жамоа билан эришган муваффақиятларни, барча яхши хотираларни сақлаб қолишини истардим. Умид қиламанки, у «Манчестер Сити»га ўтади. Мен буни чин дилдан айтяпман. Месси Гвардиола билан ишлаган даврини қўмсаётганига аминман. У Пеп қўл остида ўсган», – дея Унсуенинг сўзларини келтиради Статс Перформ Неwс.
Аввалроқ «шаҳарликлар» бош мураббийи Хосеп Гвардиола Каталонияга келгани ва Месси билан учрашув белгилагани ҳақида хабар қилинганди.
104   
Добавить комментарий
Ваше имя: *