Goal24.uz » Ўзбекистон » Суперлига. ОКМК «Бухоро» билан драматик ўйинда мағлубиятдан қутулиб қолди

Суперлига. ОКМК «Бухоро» билан драматик ўйинда мағлубиятдан қутулиб қолди

Автор: admin

Ўзбекистон чемпионатининг 13-туридан ўрин олган  «Бухоро» – ОКМК баҳсида жанговар дуранг қайд этилди. Олмалиқлардан Элгужа Григалашвили ва Шаҳзодбек Нурматов тўп киритишган бўлса, жавоб голлари Иззатилла Абдуллаев ва Илҳом Алижонов ҳисобига ёзилди. Эътиборлиси, олмалиқликлар 90+5-дақиқада мағлубиятдан қутулиб қолишди.
Дурангдан сўнг ОКМК очколарини 29тага етказиб, биринчи даврани 2-ўринда, «Бухоро» эса 7 очко билан 13-поғонада якунлади.
Суперлига, 13-тур
Бухоро – ОКМК 2:2
29 август, Тошкент,  «Локомотив» стадиони
Ҳакамлар: Вадим Агишев, Ришат Нугманов, Дониёр Сайлавов, Фарруҳ Янсупов.
Голлар: Элгужа Григалашвили (36), Илҳом Алижонов (90) – Иззатилла Абдуллаев (73), Шаҳзодбек Нурматов (90+5).
Амалга оширилмаган пеналти: Ёван Жокич (90+5).
Бухоро – 91.Зафар Сафоев, 4.Миржалол Жумаев, 5.Бобур Омонов (29.Шаҳзод Бешимов, 72), 8.Анвар Жўраев, 9.Жасур Ҳакимов, 11.Зоҳир Пиримов (77.Иззатилла Абдуллаев, 57), 16.Жасур Ҳасанов, 19.Бекзод Саидов (7.Суҳроб Неъматов, 72), 28.Эргаш Исмоилов (66.Илҳом Алижонов, 57), 40.Азизбек Амонов, 98.Солибек Каримов.
ОКМК – 32.Суҳроб Султонов, 2.Акмал Шораҳмедов, 5.Дилшод Жўраев, 44.Бобур Йўлдошев, 11.Мурод Тошматов, 23.Ёван Жокич, 4.Миржамол Қосимов (3.Сардор Раҳмонов, 79), 18.Баҳром Абдураҳимов (10.Шаҳзод Нурматов, 79), 17.Санжар Турсунов (77.Арслонмират Аманов, 86), 21.Мате Ватсадзе (9.Зафар Полвонов, 79), 7.Элгужа Григалашвили (8.Ҳожимат Эркинов, 85).
Огоҳлантиришлар: Ёван Жокич (47), Дилшод Жўраев (57), Бекзод Саидов (71), Зафар Сафоев (87).
162   
Добавить комментарий
Ваше имя: *