Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » «Барса» раҳбарияти Месси билан учрашишдан қочмоқда

«Барса» раҳбарияти Месси билан учрашишдан қочмоқда

Автор: admin

Журналист Гилем Балаге «Барселона» ҳужумчиси Лионел Мессининг бошқа жамоага ўтиши билан боғлиқ вазиятга доир янги маълумотни тақдим этди.

«Месси клуб раҳбарияти билан учрашиш истагини билдирди. Аммо раҳбарият 24 соатдан буён ушбу сўровга жавоб бермаяпти. "Барса" шартномани бекор қилиш мақсадида эмас, фақат уни узайтириш мақсадида аргентиналик футболчи билан учрашмоқчи.

Месси клуб ва унинг мухлисларига бўлган ҳурмати туфайли "Барселона" билан ёмон ҳолатда хайрлашишни истамаяпти», – дея ёзди Балаге.
Манба: спортс.ру
95   
Добавить комментарий
Ваше имя: *