Goal24.uz » Transfer » Роналду Суаресни “Ювентус”да кутмоқда

Роналду Суаресни “Ювентус”да кутмоқда

Автор: admin

Ушбу рукнимиздаги энг сўнгги янгиликлар билан таништиришда давом этамиз.
Роналду Суаресни “Ювентус”да кутмоқда
 
Туриннинг “Ювентус” жамоаси аъзоси Криштиано Роналду “Барселона” ҳужумчиси Луис Суаресни “Ювентус”да кўришни истамоқда.
CДС нашрининг маълум қилишича, Роналду Суареснинг тажрибаси ЙEЧЛда зафар қучишда ёрдам беришига ишончи комил.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Ювентус”нинг Суарес билан шахсий шартнома борасида келишувга эришгани ҳақида маълумотлар пайдо бўлган эди.
Кантенинг нархи маълум
 
Лондоннинг “Челси” клуби ўз футболчиси – Нголо Кантенинг трансфер суммасини маълум қилди.
“Ле Газзета Делла Спорт” нашрининг маълум қилишича, “Челси” “Интер” жамоасининг таклифини кўриб чиқди ва унга кўра Нголо Кантени 50 миллион евро эвазига сотиб юборишга тайёр.
Манбанинг маълум қилишича, “Челси” Кантени клубда олиб қолиш ниятида эмас. Шу сабабли, унинг трансферидан келиб тушган пулларга янги дарвозабон сотиб олмоқчи.
“Реал” ҳужумчиси нишонда
 
Мадриднинг “Реал” клуби ҳужумчиси Браим Диас фаолиятини “Милан”да давом эттириши мумкин.
Италия нашрларининг маълум қилишича, “Милан” Браим Диасни бир мавсумга ижарага олишни ният қилган.
Манбаларнинг маълум қилишича, “россонери”лар аллақачон Диас билан шахсий шартнома борасида келишувга эришган. Агар, футболчи Милан шаҳрида ўзини кўрсата олса, мавсум сўнггида клуб унинг трансферини тўлиқ сотиб олади.
“Лестер” Чилуеллнинг ўринбосарини изламоқда

Англиянинг “Лестер” клуби “Челси”га трансфер қилинган Бен Чилуеллнинг ўрнини Николас Таляфико билан тўлдиришни режа қилмоқда.
Клуб расмий сайтининг маълум қилишича, “Аякс” ўз ҳимоячиси учун 40 миллион евро талаб қилмоқда.
Шунингдек, “тулкилар” шортлистида “Аталанта” қанот ҳимоячиси Робин Госенси ҳам мавжуд. “Тҳе Сун” нашрининг маълум қилишича, “тулкилар” ушбу вариантларнинг қай бирини 30 миллионга қўлга кирита олса, ўша футболчини ўз жамоасига олиб келмоқчи.
Занёло сотилмайди!

Римнинг “Рома” клуби ярим ҳимоячиси Никола Занёла борасидаги ажойиб таклифни рад этди.
CДС нашрининг маълум қилишича, “Тоттенҳем” Николани қўлга киритиш учун 50 миллион евро таклиф қилган, бироқ “Рома” ўз футболчисини сотишдан бош тортган.
Эслатиб ўтамиз, Никола “а серия”нинг 26 та ўйинида майдонга тушди ва ўз ҳисобига 6 та гол ва 12 та ассистни ёздириб қўйди.
“Селтик” ҳужумчиси АПЛ эътиборида

Шотландиянинг “Селтик” жамоаси ҳужумчиси Одсонн Эдуар фаолиятини АПЛда давом эттиришга жуда яқин турибди.
“Селтик”нинг ЙEЧЛ саралаш учрашувларидаги мағлубияти сабабали ҳужумчи Глазгони тарк этмоқчи.
“Тҳе Сун” нашрининг маълум қилишича, француз ҳужумчиси билан АПЛнинг бирданига 6 та жамоаси қизиқиб қолган. «Лидс», «Лестер», «Эвертон», «Астон Виллу», «Нюкасл» ва «Кристал Пелас» клублари 22 ёшли ҳужумчи учун курашга қўшилди.
Эслатиб ўтамиз, “Селтик” футболчиси жамоа таркибида 84 та ўйинда майдонга тушган ва 49 та гол+15 та асситга муаллифлик қилган.
293   
Добавить комментарий
Ваше имя: *