Goal24.uz » Ўзбекистон » Дилявер Ваниев: “Машъал”га нима бўлганини тушунмай қолдим

Дилявер Ваниев: “Машъал”га нима бўлганини тушунмай қолдим

Автор: admin

“Машъал” катта мураббийи Дилявер Ваниев Cоcа-Cола Суперлига 13-тури доирасида “Металлург”га қарши кечган ўйиндаги мағлубиятдан (1:2) сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
Аввало, марказлаштирилган чемпионатни ташкилотчиларига, барча ходимларига раҳмат айтмоқчиман. Стадионлар ва бошқа ташкилий ишлар учун ПФЛга ташаккур. Марказлашган ҳолатда давом эттирилган чемпионатда тўртта тур ўтказдик. Ўйин ҳақида гапирадиган бўлсам, бу ўйинда жамоага нима бўлганини тушунмадим. Бунга сабаб сифатида ўйинни боришини кўрсатган бўлардим. Ёмон ўйнадик дея олмайман. Иккита бўлим бошида стандарт вазиятлардан гол ўтказиб юбордик. Мана шу голлар ўйинимизни издан чиқарди. Умуман олганда тенг ўйин бўлди, дурангга лойиқ эдик.
Янги футболчиларни рўйхатдан ўтказа олмаяпмиз? Маълум бир қарздорликлар бор, шу сабабли рўйхатдан ўтказишимиз чўзилмоқда.
Менинг фикримча, Ҳумоюн Муртозаев жисмоний ҳолати борасида ишлаши керак, ҳам жамоамизга мослашиши лозим. Оралиқдаги танаффусда ишлаймиз, кўрамиз
Дилявер Ваниев, “Машъал” катта мураббийи
“Машъал” биринчи давра якунига кўра 16 очко билан 8-ўринни эгаллади. Жамоа кейинги турда “Сўғдиёна” билан ўйнайди.
102   
Добавить комментарий
Ваше имя: *