Goal24.uz » Европа жамоалари » Fransiya » ПСЖ супер лойиҳа тайёрламоқда. Унга Месси, Роналду ва Гвардиола қўшилади

ПСЖ супер лойиҳа тайёрламоқда. Унга Месси, Роналду ва Гвардиола қўшилади

Автор: admin

Бу жамоани энгиб бўлмайди
ПСЖ собиқ футболчиси Фабрис Панкрат парижликлар режалаштираётган супер лойиҳани ошкор қилди.
- Манчестер хунук, серёмғир ва ёқимсиз шаҳар. Бу шаҳарда Мессига тўғри келмайдиган кўп жиҳатлар борлиги учун ҳам у Парижга келишига ишонаман. Режага кўра, ПСЖ келаси йили Криштиану Роналдуни ҳам ўз таркибига қўшиб олади. Янги лойиҳада бош мураббийлик Гвардиолага топширади. Гвардиола бу масалани Месси билан муҳокама қилган бўлиши керак.
ПСЖ Гвардиола бошчилигида Роналду, Месси, Килиан Мбаппе ва Неймарни бирлаштира олган дунёдаги ягона жамоа сифатида тарихга кирмоқчи, - деди Панкрат.
Яқинда ПСЖ Неймар ва Мбаппени сақлаб қолиш учун Мессини қўлга киритиши лозимлиги ҳақида маълумот тарқатилганди. Аввалроқ, эса Криштиану Роналду ҳам бир неча маротаба Неймар ва Мбаппе билан бирга ўйнамоқчи эканини билдирган.
126   
Добавить комментарий
Ваше имя: *