Goal24.uz » Европа жамоалари » Rossiya » РПЛ. «Спартак» ғалаба қозониб, пешқадамга айланди, Ўрунов дебют қилди

РПЛ. «Спартак» ғалаба қозониб, пешқадамга айланди, Ўрунов дебют қилди

Автор: admin

Россия чемпионатида 6-тур ўйинлари бошланди.
«Спартак» ўз майдонида «Арсенал»ни қабул қилди ва 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Ҳамюртимиз Остон Ўрунов «қизил-оқлар» сафида дебют қилди. У 69-дақиқада жароҳат олган Тил ўрнига туширилди.
Бу натижадан сўнг, «Спартак» 14 очко билан камида 1 кунга пешқадам бўлиб олди. Турнинг қолган ўйинлари эртага ўтказилади. 
РПЛ, 6-тур
Спартак – Арсенал Тула 2:1 (2:1, 0:0)
29 август, «Откритие Арена» стадиони
Голлар: 0:1 – 36 Хлусевич, 1:1 – 41 Соболев, 2:1 – 45 Жиго. 
Спартак – Максименко, Маслов, Айртон, Жиго, Жикия, Зобнин, Умяров (Ешченко, 69), Бакаев (Тил, 57; Ўрунов, 69), Крал, Ларссон (Мирзов, 88), Соболев.
Арсенал Тула – Нигматуллин, Бурлак, Сокол, Бауер, Кангва (Чаушич, 78), Пантелеев (Горбатенко, 68), Костадинов (Ткачев, 78), Громико, Лесовой, Кангва (Банда, 68), Хлусевич (Довбня, 84).
Огоҳлантиришлар: Лесовой (13), Сокол (30), Пантелеев (42), Жиго (71), Чаушич (90).
Четлатиш: Лесовой (45).
134   
Добавить комментарий
Ваше имя: *