Goal24.uz » Жаҳон » Четга суриб ташланган супер ҳужумчилар

Четга суриб ташланган супер ҳужумчилар

Автор: admin

Гоал24.уз Сўнгги 10 йилликнинг энг кучли марказий ҳужумчилари бўлсада, шу кунларда ўз жамоалари учун керакцизга айланган форвардлар билан таништириб ўтади.
Аслида, ўз вақтида кетиш ёки чиройли тарк этиш лозим. Агар икки хил услубда кетишни бирлаштира олсангиз, унда натижа икки ҳисса ёқимли бўлади. Янги мавсум олдидан бир йўла учта топ даражадаги ҳужумчилар жамоаси учун “ортиқча юк”ка айланди. Луис Суарес, Эдинсон Кавани ва Гонсало ИгуаинРоналду ва Месси давридаги энг сермаҳсул ҳужумчилар сифатида тарихда қолиши аниқ. Шундай бўлсада, ҳар қандай бошланган нарсанинг якуни бўлади. Ҳатто Мессининг ҳам бироёғи “МанчестерСити”да. Қаҳрамонларимиз эндигина 32 ва 33 ёшни қарши олишган. Улар деярли 3 авлодига етадиган пул жамғариб қўйган бўлса-да, қарсаклар оситида клубни тарк этишга лойиқ эди. Учта ҳужумчининг клубдан кетиш сабаблари ҳам тамомила уч хил. Бугун уларнинг келажак режалари ва айни дамдаги даъвогарлари ҳақида сўз боради.
Луис Суарес – “Барселона”, 33 ёш

Клубга 2014-йилда келган.
Кетиш сабаби: Янги бош мураббий режасида йўқ
Даъвогарлар: “Ювентус”, “Аякс”, “Лестер”
2014-йилнинг ёзида Луис Суарес орзусидаги жамоа- “Барселона”дан таклиф олди. Биринчи имкон пайдо бўлиши билан Луис уни бой беришни истамади. Кўп ўтмай, қаҳрамонимиз “Камп-Ноу”га кўчиб ўтди. Аслида, “Ливерпул”да ҳам Луис чинакам супер ҳужумчига айланган эди, бироқ Месси билан бир жамоада ЙEЧЛ зафар қучиш иштиёқи баландлик қилди. Тан олиш лозим, Суарес “Барселона”да қўлга киритиш мумкин бўлган барча совринларни боши узра кўтарди. Ҳатто “олтин бутса”га ҳам эга чиқди. Ўтган 6 йил давомида “Барселона”нинг етакчиси ва Мессининг энг яхши дўстига айланди.
Афсуски, жароҳатлар Суаресни ўз имкониятларини тўлиқ намойиш этишига имкон бермади. Мисол учун, ўтган мавсумда Луис деярли 4 ойни футболдан ташқарида ўтказиб юборди. Ундан аввалроқ орттириб олган жароҳати сабабли Суарес тезлигидан маҳрум бўлган эди. Боз устига, тикланиш жараёнида орттириб олинган ортиқча вазн сабабли Суарес жамоавий прессингда умуман фойдасиз футболчига айланиб қолди. Шу сабабли, Куман уни жамоада олиб қолишдан манфаат кўрмаяпти. Нидерландиялик мураббий Суаресга чиқиш эшикларини кўрсатиб юборди. Бу вазият қандай якунланиши номаълум. Сабаби, Луиснинг “Барселона” билан бир йиллик шартномаси мавжуд. “Барселона” агар уни ҳурмат юзасидан товон пулисиз қўйиб юборса, Суареснинг харидорлари кўпайиб кетиши турган гап, лекин бугунги “Барселона” бундай ишга қодир эмас. Шу сабабли, Суареснинг қай йўсинда Каталонияни тарк этиши савол остида турибди.
Гонсало Игуаин

Клубга 2016-йил келган
Кетиш сабаб: “Юве”нинг янги бош мураббийига керакциз
Даъвогарлар: МЛС, Ла Лига, АПЛ
Гонсало Италия “А серия”сини “Наполи” билан забт этган десак, адашмаган бўламиз. Айниқса, ўзининг “Наполи”даги сўнгги мавсумида Игуаин чинакам гол машинасига айланиб кетди. 35 та учрашувда 36 та гол киритган Игуаин учун “Ювентус” 90 миллион евро сарф этишга қарор қилди. Унинг “зебралар” сафига ўтишини неаполликлар жуда кескин қабул қидли. Игуаин эса, ҳеч нарсага эътибор бермай Турин клуби учун гол киритишни бошлаб юборди. Гонсало икки мавсум давомида рақиблар дарвозасини 73 та гол киритишга муваффақ бўлди. Унинг сермаҳсуллиги бироз камайди, аммо “Ювентус”даги рақобатни инобатга олсак, бу ажойиб кўрсаткич.
“Ювентус” ва аргентиналик ҳужумчи ўртасидаги муаммолар ҳужумчининг жароҳат олиши билан боғлиқ. Ачинарлиси шундаки, Игуаин жароҳатдан сўнг спорт формасини тиклаб олишга жуда қийналди. Оқибатда, “Ювентус” уни “Милан”га, “Челси”га ижарага жўнатди. Футболчи бирорта клубда муқим ўрнаша олмади. Ўтган мавсум бошида Турин клуби Игуаинга чиқиш эшикларини кўрсатиб юбориши аниқ эди, бироқ Сарри клуб тепасига келди ва форвардга имкон берди. Қаҳрамонимиз бу мавсумда 44 та ўйинда майдонга тушди ва атиги 11 та гол киритди холос. Бу кўрсаткич Пирлога хуш келмади шекили, янги мавсум олдидан Гонсалога ўз учун янги жамоа излаши лозимлигини маълум қилди.
Эдинсон Кавани

Клубга2013-йилда келган
Кетиш сабаби: Клуб шартномани узайтиришни истамади
Даъвогарлар: “Атлетико Мадрид”, “Бенфика”
Юқоридаги икки футболчидан фарқли ўлароқ, Каванини афсона дебаташ мумкин. Сабаби, айнан Кавани юқоридаги ҳужумчилардан фарқли ўлароқ, ўзи тўп тепган жамоа тарихидаги энг яхши тўпурарга айлана олган.
“Наполи” клубидан Каванини харид қилиш учун 65 миллион евронинг бахридан ўтган ПСЖ ажойиб трансферни амалга оширади. Кавани Париждаги фаолияти давомида 200 та гол киритибгина қолмай, бир неча бор мусобақанинг энг яхши тўпурарига айланади.
Афсуски, клуб мухлисларига берган ваъдаси – ЙEЧЛда зафар қучишни уддалай олмайди. Тан олиш лозим, Неймар ва Мбаппе клубга келгач, Эдинсон асосий таркибдаги ўрнини йўқотишни бошлади. Икардининг трансфери эса, Каванини тўлиқ захира ўриндиғига михлаб қўйди.
Коронавирус сабабли “Лига 1” мусобақаси эрта якунлади. Шу сабабали, Эдинсон жамоа билан ўртадаги шартномани узайтиришдан бош тортди ва ўзи учун янги клубга излашга тушиб кетди.Айни дамда, қаҳрамонимиз эркин эгент мақомида. Шу сабабли, у билан қизиқаётган клубларнинг сони қолганларникидан бир неча баробар кўпроқ.
152   
Добавить комментарий
Ваше имя: *