Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » Месси «Барселона» офисига янги факс юборди

Месси «Барселона» офисига янги факс юборди

Автор: admin

«Барселона» ва Лионел Месси ўртасидаги можаро давом этади. "РАC1" ва "Эл Периодиcо" тарқатган хабарга кўра, аргентиналик футболчи клуб офисига янги факс юбориб, жамоанинг мавсумолди йиғинида иштирок этмаслигини маълум қилди.

Бугун, 30 август куни Месси ва жамоанинг барча аъзолари тиббий кўрикдан ўтиб, коронавирусга тест топширишлари керак эди. Душанба уни эса Роналд Куман бошчилидаги жамоа машғулотларни бошлайди. Аммо Месси тиббий кўрикка ҳам, машғулотларга келмайди.

Эслатиб ўтамиз, Лео ва «Барселона» раҳбарияти ўртасидаги ҳуқуқий муммога юзага келган. Футболчи шартномадаги тегишли банддан фойдаланиб, жамоани эркин агент сифатида тарк этмоқчи бўлса, «Барселона» Мессини бепул қўйиб юборишни истамаяпти.

Месси учун асосий даъвогар сифатида «Манчестер Сити», «Ювентус», «Интер» ва «ПСЖ» клублари тилга олинмоқда. Аммо Хосеп Гвардиола жамоаси бу курашда етакчи ҳисобланади.
Манба: спорт24.ру
117   
Добавить комментарий
Ваше имя: *