Goal24.uz » Европа жамоалари » Angliya » Манба: «Барселона» Мессини «Манчестер Сити»га сотишга рози

Манба: «Барселона» Мессини «Манчестер Сити»га сотишга рози

Автор: admin

«Барселона» аргентиналик ҳужумчиси Лионел Мессини «Манчестер Сити»га сотиш бўйича қарор қабул қилган.
Миррор нашри маълумотига кўра, клуб ўз форвардини инглизлар клубига сотишга розилик билдирган. Бу трансфер учун каталонияликлар 280 млн евро олишни мўлжаллашмоқда. Шунингдек, «Барселона» келишув доирасида «Манчестер Сити» футболчиларига қўшиб 134 млн евро олиш вариантини ҳам кўриб чиқмоқда.
Аввалроқ, футболчининг шартномасидаги 700 миллион евро миқдоридаги товон пули ҳақидаги пункт амалда эмаслиги хабар қилинганди.
Эслатиб ўтамиз, Месси «Барселона»га клубни тарк этиш истаги ҳақида маълум қилган. «Манчестер Сити» аргентиналик футболчи учун курашда асосий даъвогар ҳисобланади. «Барселона» Лионелни у истаганидек текинга қўйиб юборишни истамаган.
Хабарларга кўра, «Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола айни вақтда Барселонада бўлиб турибди. Ушбу мутахассис Месси билан учрашув ўтказиб, унинг келажагини муҳокама қилишга келишган.
115   
Добавить комментарий
Ваше имя: *