Goal24.uz » Европа жамоалари » Angliya » Клопп: «Кўпроқ гол уришимиз мумкин эди»

Клопп: «Кўпроқ гол уришимиз мумкин эди»

Автор: admin

«Ливерпул» бош мураббийи Юрген Клопп Англия Суперкубоги доирасида «Арсенал»га (1:1, пеналтилар серияси – 4:5) қарши ўйиндан сўнг фикрларини билдирди.
«Ҳисобни тенглаштиришга лойиқ эдик. Кўпроқ гол уришимиз ҳам мумкин эди. Аммо буни уддалай олмадик.
Бундай схемага эга жамоага қарши ўйнаганингизда майдоннинг учинчи қисмида тетикликни сақлашингиз ва рақибни бурчакка чиқариб қўйишингиз керак.
Минамино «Ливерпул»даги биринчи голини уриши жуда муҳим эди. У бизга катта ёрдам берди
Брюстерни пеналтидан гол ура олмагани учун айбламаслигингизни сўрайман. Мағлубиятда кимнидир айблаш керак бўлса, ўша менман», – дея Клоппнинг сўзларини келтиради БТ Спорт.
91   
Добавить комментарий
Ваше имя: *