Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » «Барселона» Месси бўйича барча таклифларни эътиборсиз қолдирмоқчи

«Барселона» Месси бўйича барча таклифларни эътиборсиз қолдирмоқчи

Автор: admin

«Барселона» клуби ҳамон аргентиналик ҳужумчиси Лионел Мессини таркибда сақлаб қолишга умид қилмоқда.
Эл Мундо Депортиво нашри маълумотига кўра, каталонияликлар клубининг барча менежерларига Мессининг хизматларига қизиқиш билдираётган ҳар қандай клубнинг вакиллари билан алоқа қилмаслик бўйича кўрсатма берилган. «Барселона» вакиллари аргентиналик футболчини қўлга киритишни истаган томонларнинг учрашувлар бўйича таклифларини рад этишади ҳамда телефон қўнғироқларига жавоб қайтаришмайди.
28 август куни «Барселона» клуби раҳбарияти Месси билан унинг клубдан кетиши масаласини муҳокама қилишдан бош тортганди. Журналистлар кўк-анорранглилар клуби босслари футболчи билан учрашув ўтказишга тайёрлиги, лекин бундай учрашувда трансферни муҳокама қилишни истамасликлари ҳақида ёзишган.
Бундан аввалроқ Англиядаги Миррор нашрида каталонияликлар клуби ўз форвардини «Манчестер Сити»га сотишга розилик билдиргани, бу трансфер учун каталонияликлар 280 млн евро олишни мўлжаллашаётгани хабар қилинганди.
87   
Добавить комментарий
Ваше имя: *