Goal24.uz » Transfer » Трансфер оламидаги янгиликлар

Трансфер оламидаги янгиликлар

Автор: admin

Ушбу рукнимиздаги энг сўнгги янгиликлар билан таништиришда давом этамиз.
“Барселона”нинг нишони маълум

Каталониянинг “Барселона” жамоасининг асосий нишони маълум.
“Мундо Депортиво” нашрининг маълум қилишича, жамоа нишонида “Ливерпул” ярим ҳимоячиси Жожрино Вейналдум турибди.
Манбанинг маълум қилишича, 29 ёшли футболчи билан клуб аллақачон музокараларни бошлаб юборди.
“Эвертон” жиддий киришди

Англиянинг “Эвертон” жамоаси ёзда “Наполи” клуби ярим ҳимоячиси Аллан билан шартнома имзолашга яқин турибди.
“Тҳе Сун” нашрининг маълум қилишича, “Эвертон” 29 ёшли футболчининг трансфери учун 25 миллион евро сарф этадиган бўлди.
Манбанинг маълум қилишича, ушбу трансферни “Эвертон” келаси ҳафтада расмане эълон қилади.
“Арсенал” дарвозабони нишонида

Лондоннинг “Арсенал” жамоаси дарвозабони Дамиан Мартинес “кононирлар” сафини тарк этиши мумкин.
“Тҳе Атҳлетиc” нашрининг маълум қилишича, 27 ёшли аргентиналик киппер билан “Лидс” жамоаси жиддий қизиқиб қолган.
Манбанинг маълум қилишича, “Лидс” “Арсенал” дарвозабони учун 10 миллион фунт таклиф қилмоқда.
Оре “бўрилар” сафига ўтмайди

Лондоннинг “Тоттенҳем” жамоаси қанот ҳимоячиси Серж Оре “Вулверҳемптон” жамоасидан келиб тушган таклифни рад этди.
“Рмc Спорт" нашрининг маълум қилишича, Серж “Милан”дан келиб тушган таклиф сабабли АПЛ клубидан келиб тушган таклифни рад этди.
Манбанинг маълум қилишича, футболчи аллақачон Милан шаҳри клуби билан шахсий шартнома борасида келишувга эришган.
Бегович қайтадими?

Милан шаҳрининг “Милан” жамоаси янги мавсум олдида “Бормунт” клуби дарвозабони Асмир Беговични ортга қайтаришни режа қилган.
“Cалcимерcато” нашрининг маълум қилишича, “россонерилар” Беговични ҳарид қилиш орқали дарвозабонлар ўртасидаги рақобатни кучайтиришни режа қилган.
Эслатиб ўтамиз, айни дамда “Милан” жамоаси асосий дарвозабони Жанлуижи Доннарумманинг трансфери борасида “Челси” билан музокаралар олиб бормоқда.
231   
Добавить комментарий
Ваше имя: *