Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » Месси «Барса» базасига тиббий кўрикдан ўтиш учун келмади

Месси «Барса» базасига тиббий кўрикдан ўтиш учун келмади

Автор: admin

«Барселона» ҳужумчиси Лионел Месси клуб базасида коронавирусни аниқлаш учун ПСР-тест топширишга келмади. Бу ҳақда Марcа хабар бермоқда.
Манба маълумотига кўра, белгиланган вақтда аргентиналик футболчи тиббиёт муассасасида бўлмаган, шу билан биргаликда, аввалроқ ОАВда кетиши маълум қилинган Артуро Видал ва Луис Суарес тест топширишга келишган.
Хабар қилишларича, Месси каталонияликлар раҳбариятини мавсумолди йиғинида иштирок этмаслиги ҳақида хабардор қилган. У клуби билан шартномаси бекор бўлган деб ҳисобламоқда.
Бугун, 30 август куни «Барселона» футболчилари машғулотларни бошлашдан олдин тиббий кўрикдан ўтишмоқда.
Ўтган ҳафта давомида ушбу аргентиналик футболчи клубдан кетишга қатъий аҳд қилгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Айни вақтда ушбу футболчи учун «Манчестер Сити» асосий даъвогар ҳисобланмоқда. «Барселона» Лионел Мессини ўзи истагани каби текинга қўйиб юбормоқчи эмас ва унинг трансфери учун шартномасида кўрсатилган 700 млн еврони талаб қилмоқда. Футболчи эса шартномасида белгиланган пунктга кўра клубни эркин агент мақомида тарк этишни истамоқда.
106   
Добавить комментарий
Ваше имя: *