Goal24.uz » Жаҳон » Аргентина президенти Мессига мурожаат қилди

Аргентина президенти Мессига мурожаат қилди

Автор: admin

Аргентина президенти Алберто Фернандес «Барселона» ҳужумчиси Лионел Мессига мурожаат билан чиқди.
«Сиз ҳар биримизнинг қалбимиздасиз. Бироқ сизни ўз ватанингизда тўп суришингизни кўриш бахтидан тобора узоқлашаётгандекмиз. Бизга ўйинингиздан роҳатланиш бахтини тақдим этинг ва «Нюеллс Олд Бойз» клубимизга ўтинг. Бу сизнинг клубингиздир», — дея мамлакат раҳбарининг сўзларини келтиради Марcа.
Эслатиб ўтамиз, Месси «Барселона»ни тарк этиш ҳақидаги қарорини клуб раҳбариятига маълум қилган. Хабарларга кўра, аргентиналик 33 ёшли футболчига «Манчестер Сити» клуби асосий даъвогар саналмоқда.
Аввалроқ, «Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола Месси билан учрашиш учун Барселонада эканлиги ҳақида хабар берилганди. Бугун, 30 август куни Месси клубнинг белгиланган тиббий кўригига ташриф буюрмаган.
126   
Добавить комментарий
Ваше имя: *