Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » Суарес Месси каби “Барса”га қарши бош кўтаришга жазм қилолмади

Суарес Месси каби “Барса”га қарши бош кўтаришга жазм қилолмади

Автор: admin

У бошқача йўл тутди
Роналд Куман “Барселона”ни қабул олиши билан жамоадан кетадиган футболчилар рўйхатига Луис Суаресни ҳам киритган эди. Бу хабар тарқалиши билан дунёнинг турли клублари уругвайлик ҳужумчига алоқага чиқа бошлади.
Лекин Луис Суарес “Барселона” билан можаро келиб чиқмаслиги учун бирорта таклифни қабул қилганича йўқ. У аввал, каталонияликлар билан амалдаги шартномани бекор қилишга эришмоқчи. Кейин янги иш жойи ҳақида музокараларни бошлайди.
Мессидан фарқли равишда Суарес клуб билан дўстона алоқаларни сақлаб қолган ҳолда хайрлашмоқчи. Ана шу мақсадда футболчи гарчи келаси мавсумни бошқа клубда бошлашини билса-да, машғулот олдидан тиббий кўрикдан ўтиш ва коронавирусга тест топшириш учун Куман ихтиёрига этиб келди.
99   
Добавить комментарий
Ваше имя: *