Goal24.uz » Европа жамоалари » Angliya » Ван де Бек жамоадошларига қайси клубга ўтаётганини айтди

Ван де Бек жамоадошларига қайси клубга ўтаётганини айтди

Автор: admin

«Аякс» яримҳимоячиси Донни ван де Бек тез орада «Манчестер Юнайтед»га ўтади, деб хабар беради Диарио Спорт.
Манбага кўра, 23 ёшли нидерландиялик жамоадошларига манкунианликлар сафига ўтаётганини айтган.
Яримҳимоячи келаси ҳафтада шартнома имзолаш учун Англияга учиб боради.
Аввалроқ футболчига «Барселона» қизиқаётгани ҳақида айтилганди. 
Ван де Бекнинг трансфери 55 млн еврога баҳоланмоқда. У ўтган мавсумда Нидерландия чемпионатида 23та ўйинда майдонга тушиб, 8та гол урган.
73   
Добавить комментарий
Ваше имя: *