Goal24.uz » Европа жамоалари » Angliya » “Арсенал” кутган ҳужумчи ким?

“Арсенал” кутган ҳужумчи ким?

Автор: admin

Жамоага тажрибали ҳужумчи керак
Микел Артета жамоага марказий ҳужумчи сифатида “Наполи” вакили Андреа Петаняни чақирмоқчи. Ҳужумчи мавсумни ижара асосида СПАЛ жамоасида ўтказди.
“Арсенал”нинг бу қизиқиши жамоадан франтсиялик тўпурар Александр Ляказеттнинг кетиши билан боғлиқ. Шу кунларда “Ювентус” спорт директори ҳужумчининг трансфери бўйича лондонликлар билан музокара олиб бормоқда.
Айни пайтда Артета ихтиёрида Пер-Эмерик Обамеянг, Эдди Нкетиа ва Габриел Мартинелли бор. Бироқ испаниялик мураббий ҳужум чизиғида тажрибали ўйинчи кераклигини таъкидламоқда. 25 ёшли Петаня А Серида жами 72 та учрашувда 28 та гол урган. Унинг трансфери лондонликларга 25-30 миллион фунтга тушиши айтилмоқда.
108   
Добавить комментарий
Ваше имя: *