Goal24.uz » Европа жамоалари » Italiya » Видал: «Пирло қўнғироқ қилса, хурсанд бўлардим»

Видал: «Пирло қўнғироқ қилса, хурсанд бўлардим»

Автор: admin

«Барселона» яримҳимоячиси Артуро Видал «Ювентус»га ўтиши мумкинлиги ҳақидаги хабарларга муносабатини билдирди.
Эслатиб ўтамиз, Видал Турин клубида 2011-2014 йилларда жамоанинг ҳозирги бош мураббийи Андреа Пирло билан ўйнаган.
«Пирлонинг «Ювентус» мураббийга айлангани жуда яхши. У ақл бовар қилмайдиган ўйинчи эди. Унинг қандай мураббий бўлишини тасаввур қилса бўлади. Андреа ўзини яхши томондан кўрсатиши мумкин. 
Пирло – ажойиб инсон. У билан биргаликда скудеттони 4 марта ютдик. Агар у менга қўнғироқ қилса, хурсанд бўламан», – дея Видалнинг сўзларини келтиради Футбол Италиа.
Аввалроқ 33 ёшли Видалнинг «Интер» билан келишувга эришгани хабар қилинганди.
89   
Добавить комментарий
Ваше имя: *