Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » Мессининг трансфери Бартомеунинг муаммоларини ҳал қилиб берадими?

Мессининг трансфери Бартомеунинг муаммоларини ҳал қилиб берадими?

Автор: admin

"Барселона" президенти Жозеп Бартомеу жамоа сардори Лионел Месси олиб қолишга ҳаракат қилаётган бўлса-да, раҳбарият учун футболчини сотиш фойдали бўлиши мумкин.

"Тҳе Атҳлетиc" нашри юқори доирадаги манбаларга асосланиб хабар тарқатишича, "кўк-анорранглилар" аргентиналик футболчини сотишдан манфаатдор.

"Сиз Бартомеуни яхши билмайсиз. Ишончим комил, раҳбарият Мессининг кетишини истамоқда. Бартомеунинг президентлик даврида клуб бюджетида катта молиявий туйнук ҳосил бўлди. Жамоа бу бўшлиқни Мессини сотиш орқали ёпмоқчи. Агар Лео 200 миллионга сотилса, шунингдек, унинг маошидан 100 миллион евро тежалса, клуб бюджети барқарор ҳолатга келади", — дея манба сўзларидан иқтибос келтирди нашр.

Нашр яна бир бошқа манба сўзларидан иқтибос келтирди. У ҳам юқоридаги инсайдернинг сўзларини тасдиқлади.

"Мессининг савдоси жамоа қарзларини ёпишга ёрдам беради. Шунингдек, Леонинг кетиши маошлар билан харажатнинг камайишига олиб келади. Биргина ушбу трансфер орқали барчасини йўлга қўйиш мумкин".
Манба: испорт.уа
100   
Добавить комментарий
Ваше имя: *