Goal24.uz » Transfer » "Лидс" тўртинчи трансферни эълон қилди

"Лидс" тўртинчи трансферни эълон қилди

Автор: admin

Ушбу рукнимиздаги энг сўнгги янгиликлар билан таништиришда давом этамиз.
Наингголан қолмоқчи

ЛГДС нашрининг маълум қилишича, айни дамда ижара асосида “Каляри” сафида тўп тепаётган Ража Наингголан “Интер”га қайтмоқчи эмас.
Манбанинг маълум қилишича, “Каляри” жамоаси ҳам тажрибали футболчини ўз жамоасида олиб қолиш ниятида.
Маълумотларга қараганда, клуб аллақачон “Интер” билан белгиялик ярим ҳимоячининг трансфери борасида музокаралар олиб бормоқда.
Кристиан Эриксен кетадими?

“Cалcиомерcато” нашрининг маълум қилишича, Миланнинг “Интер” клуби ярим ҳимоячиси Кристиан Эриксен ёзда жамоани тарк этиши мумкин.
Даниялик футболчи Антонио Контенинг ўйин услубига сира мос келмаяпти. Шу сабабли, “кўк-қоралар” даниялик футболчини трансферга қўймоқчи.
Эслатиб ўтамиз, “Интер” Эриксенни 27,5 миллион евро эвазига сотиб олган, бироқ уни 40 миллиондан камига қўйиб юбормоқчи эмас.
Кузяев турк гранди эътиборида

Россиянинг “Зенит” клуби собиқ ярим ҳимоячиси Далер Кузяев фаолиятини “Галатасарай”да давом эттириши мумкин.
Рус нашрларининг маълум қилишича, 27 ёшли футболчи билан айни дамда турк клуби музокаралар олиб бормоқда.
Эслатиб ўтамиз, Далер ва “Зенит” ўртасидаги музокаралар боши берк кўчага кириб қолгач, футболчи эркин агентга айланди.
“Севиля” ишга киришди

Испаниянинг “Севиля” жамоаси “Реал Мадрид” ярим ҳимоячиси Оскар Родригесни ўз сафига қўшиб олди.
Бу ҳақида клуб расмий сайти маълум қилмоқда.
Манбанинг маълум қилишича, андалуссияликлар “Реал” футболчиси учун 13,5 миллион евро сарф этган.
Эслатиб ўтамиз, Оскар “қаймоқранглилар” тарбияланувчиси саналади, бироқ клуб сафида атиги бир бор майдонга тушган ҳолос. Қаҳрамонимиз ортда қолган мавсумни “Леганес” сафида ижара асосида ўтказган эди.
“Лидс”дан тўртинчи юриш

АПЛга қайтган “Лидс” бирин-кетин трансферларга қўл уришда давом этмоқда.
Жамоа янги мавсум олдидан расман таркибни Робин Кох билан кучайтириб олди.
“Фрайбург” жамоасидаги ишончли ўйинлари билан кўплаб мутахассислар эътиборини қозонган маркзий ҳимоячи учун “Лидс” 13 миллион евро сарф этди.
Клуб расмий сайтининг маълум қилишича, футболчи билан 4 йиллик шартнома тузилган.
Расман: Миранчук “Аталанта”да!

Москванинг “Локомотив” клуби ярим ҳимоячиси Алексей Миранчук клубдан кетди.
Бу ҳақида “темирйўлчилар”нинг расмий сайти маълум қилмқода.
Манбанинг маълум қилишича, икки кундан сўнг, футболчи “Аталанта” билан 5 йиллик шартномага имзо чекади ва йилига 2 миллион евро маош олади.
Футболчи, ўз ижтимоий тармоқлари орқали клуб мухлисларига миннадорчилик билдирди ва жамоанинг келажакдаги ишларига омадлар тилади.
Эслатиб ўтамиз, Алексей клуб сафида 228 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 43 та гол ёзиб қўйди. Шунингдек, унинг ҳисобида 45 та ассист ҳам мавжуд.
204   
Добавить комментарий
Ваше имя: *