Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » Манба: «Барселона» ҳар бир кун учун Мессининг маошини кесади

Манба: «Барселона» ҳар бир кун учун Мессининг маошини кесади

Автор: admin

«Барселона» раҳбарияти клуб ихтиёрида бўлмаган ҳар бир кун учун Лионел Мессининг маошини қирқади. Бу ҳақда журналист Танкреди Палмери твиттер орқали хабар тарқатди.

Манбага кўра, Мессининг бир кунлик маоши 110 минг еврога тенг. 33 ёшли футболчи ҳар бир сутка учун шунча суммадан маҳрум бўлади.

Эслатиб ўтамиз, Месси «Барселона»ни тарк этиш истагида жамоанинг янги мавсум учун бошланган тайёргарлигига келишни истамади. Ҳозирда ҳар иккала томон ҳуқуқшунослари баҳсли вазиятга ечим топиш мақсадида масалани синчиклаб ўрганишмоқда. Ўз навбатида, Ла лига клуб фойдасига хулоса чиқарди.
Манба: спорт24.ру
59   
Добавить комментарий
Ваше имя: *