Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » Можаро барҳам топадими? Мессининг отаси Бартомеу билан учрашади

Можаро барҳам топадими? Мессининг отаси Бартомеу билан учрашади

Автор: admin

Балки келишиб олишар
Хорхе Месси ўғлининг келажагини муҳокама қилиш учун чоршанба куни “Барселона” президенти Жозеп Бартомеу билан учрашадиган бўлди. Хорхе Месси тез фурсатда Каталонияга учиб келади.
Аввалроқ, Каталония клуби раҳбарияти Мессининг юристлари билан учрашиш таклифини рад қилган эди.
Бўлажак учрашувда Хорхе Месси ўғли Эвропа Чемпионлар лигасида ғолиб чиқишни мақсад қилган ва бундай имкониятга эга бўлган қудратли клубларда янги лойиҳа этакчиси бўлиш учун кетиши лозимлигини тўғри тушунтиришга ҳаракат қилади.
Ўз навбатида, у Бартомеуни футболчига кетиш учун рухсат беришга кўндириши керак. Чунки “Барселона” раҳбари Месси бўйича бўлаётган таклифларни кўриб чиқишдан бош тортяпти.
103   
Добавить комментарий
Ваше имя: *