Goal24.uz » Европа жамоалари » Angliya » “Манчестер Юнайтед” яна бир юлдузни кўзламоқда

“Манчестер Юнайтед” яна бир юлдузни кўзламоқда

Автор: admin

Сулшер хазина топдими?
“Манчестер Юнайтед” премер-лиганинг гранд клублари ўз сафида кўришни истаётган Тяго Алкантара учун курашга қўшилди.
Аслида испаниялик ярим ҳимоячини “Ливерпул” олиши керак эди. Узоқ муддат давом этган музокаралардан сўнг, “Бавария” трансфер учун 30 миллион эвро сўради. Лекин Клопп жамоаси бир неча ойдан кейин эркин агентга айланадиган футболчига пул сарфлашни истамаяпти.
Бу орада “Арсенал” бош мураббийи Микел Артета ҳамюрти билан боғланиб уни Лондонга таклиф қилди. Тягу ҳозирча унга жавоб бергани йўқ.
Энди 29 ёшли футболчини қўлга киритишга “Манчестер Юнайтед” уриниб кўради. Балки бу гал томонлар бир тўхтамга кела олар.
105   
Добавить комментарий
Ваше имя: *