Goal24.uz » Европа жамоалари » Angliya » Кепа «Челси»даги келажаги борасида бир қарорга келди

Кепа «Челси»даги келажаги борасида бир қарорга келди

Автор: admin

«Челси» дарвозабони Кепа Аррисабалага жамоада қолишга қарор қилди, деб ёзади Тҳе Сун.
Хабар қилинишича, Аррисабалага клуб ҳимояни кучайтирганидан хурсанд бўлди. Шу сабабли 25 ёшли посбон лондонликлар сафида қолиб, асосий таркиб учун курашишга қарор қилди.
Эслатиб ўтамиз, «Челси» ёзги трансферлар ойнасида 3та ҳимоячи – Бен Чилуелл, Тиаго Силва ва Маланг Саррни ўз сафига қўшиб олди.
Аввалроқ «кўклар» испаниялик ўрнига янги дарвозабон қидираётгани ҳақида айтилганди.
Кепа «Челси»га 2018 йил ёзида 80 млн евро эвазига «Атлетик»дан ўтган. У ўтган мавсумда жуда кўп хатоларга йўл қўйди ва асосий таркибдаги ўрнини йўқотиб қўйди. Унинг шартномаси 2025 йилгача мўлжалланган.
135   
Добавить комментарий
Ваше имя: *