Goal24.uz » Европа жамоалари » Italiya » Тонали А Сериянинг қайси клубига ўтиши ойдинлашмоқда

Тонали А Сериянинг қайси клубига ўтиши ойдинлашмоқда

Автор: admin

«Милан» «Брешиа» яримҳимоячиси Сандро Тоналини ижарага олиш борасида келишувга эришди, деб ёзади Футбол Италиа.
Ижара нархи 10 млн еврони ташкил этади. Шунингдек, «Милан» футболчини 20 млн еврога сотиб олиш ҳуқуқини ҳам қўлга киритади. Бу қиймат бонуслар ҳисобига ортиши мумкин.
Журналист Николо Скиранинг ёзишича, «россонери» 20 ёшли ўйинчи билан 2025 йилгача мўлжалланган шартнома тузишга келишиб олди. Яримҳимоячининг йиллик маоши 2,2 млн евро бўлиши кўзда тутилган.
Агар Тонали кейинчалик «Милан»дан бошқа клубга камида 30 млн еврога сотилса, «Брешиа» яна 10% улуш олади.
108   
Добавить комментарий
Ваше имя: *