Goal24.uz » Ўзбекистон » Тожикистоннинг 2018 йилдаги энг яхши футболчиси Суперлига клубига ўтди

Тожикистоннинг 2018 йилдаги энг яхши футболчиси Суперлига клубига ўтди

Автор: admin

Тожикистон миллий жамоаси ҳамда Душанбенинг «Истиқлол» клуби яримҳимоячиси Эҳсони Панжшанбе фаолиятини Ўзбекистонда давом эттиради, дея ёзмоқда душанбеликлар клуби расмий сайти.
21 ёшли ҳужумкор яримҳимоячи «Истиқлол»дан Наманганнинг «Навбаҳор» клуби сафига ўтди. Манбада келтирилишича, «Навбаҳор» жамоаси «Истиқлол» клубига Эҳсони Панжшанбе масаласида таклиф билан чиққан, клуб эса футболчининг ўзини бошқа чемпионатда синаб кўриш истагини инобатга олган ҳолда таклифга розилик берган.
Трансфер борасида барча ҳужжатлар расмийлаштирилгач, Эҳсони Панжшанбе «Навбаҳор» клуби билан 2022 йилнинг якунига қадар белгиланган шартномага имзо чеккан. 
Қайд этилишича, Панжшанбе янги клуби сафига 3 сентябр куни Тошкентда ўтадиган Ўзбекистон ҳамда Тожикистон миллий жамоалари ўртасидаги ўртоқлик баҳсидан кейин бориб қўшилади. 
Маълумот учун, 2016 йилда «Истиқлол» сафида фаолиятини бошлаган Эҳсон ўтган вақт давомида клуби сафида бир неча марта Тожикистон чемпиони ва кубоги соҳиби, 2017 йилда эса ОФК Кубоги вице-чемпионига айланган. Панжшанбе 2018 йилги мавсум якунларига биноан, Тожикистоннинг энг яхши футболчиси деб топилган. 
Аввалроқ, «Навбаҳор» сафини тожикистонлик яримҳимоячи Амирбек Жўрабоев тарк этиб, «Истиқлол» сафига бориб қўшилганди.
121   
Добавить комментарий
Ваше имя: *