Goal24.uz » Европа жамоалари » Germaniya » «Штутгарт» мухлислари Мессининг трансфери учун пул йиғишни бошлашди

«Штутгарт» мухлислари Мессининг трансфери учун пул йиғишни бошлашди

Автор: admin

Германиянинг «Штутгарт» клуби мухлислари ГоФоундМе платформасида «Барселона» ҳужумчиси Лионел Мессининг трансфери учун маблағ тўплашни бошлашди.

Мухлислар трансферга 900 млн евро керак деб ҳисоблашмоқда. Ҳозирча 262 евро йиғилди. Маблағ ўз вақтида йиғилмаса ёки Месси бошқа клубга ўтиб кетса, мухлислар йиғилган маблағни хайрия ташкилотига ўтказишади.
Эслатиб ўтамиз, Месси «Барселона» раҳбариятига жамоани тарк этмоқчилигини айтган. У 30 август куни коронавирусга тест топширишга келмади. 33 ёшли аргентиналик форвард учун асосий даъвогар «Манчестер Сити» бўлиб турибди.
Каталония клуби ҳужумчининг товон пулини 700 млн евро этиб белгилаган.
126   
Добавить комментарий
Ваше имя: *