Goal24.uz » Европа жамоалари » Germaniya » Марко Ройс 7 ойлик танаффусдан кейин сафга қайтди

Марко Ройс 7 ойлик танаффусдан кейин сафга қайтди

Автор: admin

Дортмунднинг «Боруссия» клуби сардори Марко Ройс 7 ой давомида майдон ташқарисида қолиб, ниҳоят жароҳатидан тикланиб сафга қайтди, дея хабар бермоқда Билд.
«7 ой ўтиб, яна футбол ўйнай олишимдан жуда ҳам хурсандман. Жароҳатимни даволаб, ҳозирда ўзимни яхши ҳис қилаяпман. Ўтган ҳафтада Дортмундга қайтдим ва жамоам билан машғулотларни бошлаб юбордим», - дейди Ройс.
Манбанинг ёзишича, Ройс 14 сентябр куни Германия кубоги доирасидаги «Дуйсбург»га қарши ўйинда Дортмунд клуби сафида майдонга тушиши мумкин.
«Маркони машғулотларда кузатдим, у ўзини яхши тарафлама кўрсатмоқда. Жисмоний ҳолати ҳам анча яхши, у кучли кўринди», дейди клуб спорт директори Михаел Сорк.
Маълумот учун, Ройс ўтган мавсумда жамоаси сафида Бундеслида 19 ўйинда майдонга тушиб, 11та гол уришга эришганди. Бироқ жароҳати боис мавсумни эрта якунлаганди.
129   
Добавить комментарий
Ваше имя: *