Goal24.uz » Европа жамоалари » Angliya » «Арсенал»нинг собиқ футболчиси: «Даври ўтган Мессини 500 млнга сотиб олиш – катта таваккалчилик»

«Арсенал»нинг собиқ футболчиси: «Даври ўтган Мессини 500 млнга сотиб олиш – катта таваккалчилик»

Автор: admin

«Арсенал»нинг собиқ ўйинчиси, ҳозирда футбол эксперт бўлиб ишлаётган Пол Мерсон «Барселона»ни тарк этишни мақсад қилган аргентиналик ҳужумчи Лионел Месси ҳақида гапирди.
«Лионел Месси энди дунёнинг энг яхши футболчиси эмас. Фаолияти якунланиб бораётган ўйинчи учун 500 млн евро тўлаш керакми? Мени хато гапиряпти деманг. Месси сайёрамиздаги энг буюк футболчи эди, аммо замон ўзгариб бормоқда. У билан шартнома имзолаш учун бунча пул тўлаш – катта таваккалчилик. Унинг энг яхши даврлари ортда қолди. 
Агар у ҳақиқатан ҳам ўзини бошқа лигада синаб кўрмоқчи бўлса, бу яхши. Аммо у кейинчалик маоши қисқариб боришига ҳам кўникиши керак. У аллақачон дунёнинг энг бой спортчиларидан бирига айланган, Лео пулга муҳтож эмас», – дея Мерсоннинг сўзларини келтиради Даилй Маил.
122   
Добавить комментарий
Ваше имя: *