Goal24.uz » Transfer » Трансфер оламидаги янгиликлар

Трансфер оламидаги янгиликлар

Автор: admin

Ушбу рукнимиздаги энг сўнгги янгиликлар билан таништиришда давом этамиз.
Кай “Челси”га ўтади

Леверкузеннинг “Баер” жамоаси ярим ҳимоячиси Кай Хавертс катта эҳтимол билан “Челси” жамоаси футболчисига айланади.
“Билд” нашрининг маълум қилишича, Кай клуб футболчилари сингари мавсум олди тиббий кўрикдан ўтгани йўқ. Шунчаки,CОВИД -19 учун тест топширди. Бу тест унга терма жамоада тўп суриш учун керак бўлади.
Манбанинг маълум қилишича, ярим ҳимоячи аллақачон Лондон сафарига тайёргарлик кўрмоқда.
Инглиз нашрлари эса, “Челси” “Баер” билан Кайнинг трансфер суммасини келишиб олгани ҳақида маълумот тарқатмоқда. Унга кўра, “аристократлар” немис футболчи учун аввалига 70 миллион евро ва турли бонуслар тариқасида яна 25 миллион евро сарф этади.
Сулшерга "янги қон" керак

Англиянинг “Манчестер Юнайтед” клуби устози Оле-Гуннар Сулшер трансфер ойнаси ёпилгунига қадар яна бир нечта футболчилар билан шартнома имзоламоқчи.
“Тҳе Тимес”нинг маълум қилишича, норвегиялик мутахассис марказий ҳимоячи, ўнг қанот ярим ҳимоячиси ва марказий ҳужумчи сотиб олишни истамоқда.
Манбанинг маълум қилишича, клуб аллақачон “Аякс” билан Дони Ван Де Бек борасида келишувга эришан. Энди, юқорида зикр қилинган позисияларга футболчи ҳарид қилиш учун музокаралар бошланади.
Айни дамда, жамоа нишонида “Ювентус” ярим ҳимоячиси Дуглас Коста мавжуд.
“Лестер”дан юриш

Англиянинг “Лестер” жамоаси клубни тарк этган Бен Чилуеллнинг ўрнини тўлдириш мақсадида янги ҳимоячи излашда давом этмоқда.
“Тҳе Сун” нашрининг маълум қилишича, клуб нишонида “Фулҳем” фулбеки Жо Брайтон ва “Аталанта” қанот ҳимоячиси Робин Госенслар мавжуд.
Манбанинг маълум қилишича, “тулкилар” тез орада музокараларга киришади.
Грей Жозе нишонида

“Лестер” жамоаси ҳужумкор футболчиси Демерей Грей фаолиятини Лондонда давом эттириши мумкин.
“Тҳе Сун” нашрининг маълум қилишича, 24 ёшли футболчи билан трансфер борасида шахсан Жозе Моуринёнинг ўзи суҳбатлашган ва келажак режалари билан ўртоқлашган.
Манбанинг маълум қилишича, Жозе Грейни келаси мавсумда “Тоттенҳем”нинг ҳужум чизиғини кучайтиришидан умидвор.
Айни дамда, трансфермаркет портали “тулкилар” футболчисини 14,4 миллион еврога баҳоламоқда.
“Челси” дарвозабон изламоқда

Лондоннинг “Челси” клуби Кепа Аррисабалаганинг ўрнини эгаллашга қодир дарвозабон изламоқда.
“Тҳе Сун” нашри маълум қилишича, клуб нишонида “Ренн” жамоаси киппери Эдуард Менди турибди. Тан олиш лозим, Менди ортда қолган мавсумни жуда кўтаринки кайфиятда ўтказди ва унинг жамоаси ЙEЧЛ йўлланмасини қўлга киритди.
Манбанинг маълум қилишича, “Челси” 28 ёшли дарвозабон учун 15 миллион евро таклиф қилмоқчи.
410   
Добавить комментарий
Ваше имя: *