Goal24.uz » Европа жамоалари » Fransiya » Неймар: «ПСЖ»да қолиб, клуб тарихидан жой олмоқчиман»

Неймар: «ПСЖ»да қолиб, клуб тарихидан жой олмоқчиман»

Автор: admin

«ПСЖ» ҳужумчиси Неймар Францийадаги фаолиятини давом эттиришини маълум қилди.
«Мен «ПСЖ»да қоламан. Жамоам билан яна Чемпионлар лигаси финалигача етиб бориб, унда ғолиб чиқиш мақсадим бор. Клуб тарихидан жой олишни истайман, бу менга мотивация беради. Қийин ўйинлар орқали совринларни ютиш менга ҳар доим ёққан.
Тарихда қолиш учун барча ишни қилишга тайёрман. Мен учун энг муҳими бу «ПСЖ»даги йигитлар билан Чемпионлар лигасида ғолиб бўлишдир. Шахсий совринлар мени ўйлантирмайди, асосийси жамоавий ютуқлардир», - дейди бразилиялик ҳужумчи клубнинг «Парис Теам» журналига.
Аввалроқ, «Барселона» етакчиси Лионел Месси «Манчестер Сити»га ўтмоқчи эканлиги ва Неймарни ҳам инглиз жамоасига ўтишга чақиргани ҳақида хабарлар тарқалганди.
157   

Shuningdek tavsiya qiling

3-01-2020, 20:09

Fransiya chempionati

3-01-2020, 20:10

Germaniya chempionati

3-01-2020, 20:10

Italiya chempionati

29-09-2020, 20:42

Angliya chempionati

3-01-2020, 20:11

Ispaniya chempionati

Добавить комментарий
Ваше имя: *