Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » «Барса»нинг ван де Бек трансферидан воз кечгани сабаби маълум бўлди

«Барса»нинг ван де Бек трансферидан воз кечгани сабаби маълум бўлди

Автор: admin

«Барселона» клуби «Аякс» яримҳимоячиси Донни ван де Бекнинг «Манчестер Юнайтед»га ўтаётганлигига бефарқ муносабатда бўлди, дея ёзади Мундо Депортиво нашри.
Манбанинг ёзишича, «Барселона» раҳбарияти бош мураббий Роналд Куманнинг сўровига кўра, ван де Бек трансфери бўйича «Аякс»га таклиф билан чиққан, Амстердам клуби эса ўз футболчиси учун 55 миллион евро сўраган. Каталонияликлар эса ҳозирги молиявий ҳолати сабабли музокарани тўхтатишга қарор қилган.
Шунга қарамай, янги бош мураббий Иван Ракитич ва Артуро Видал билан хайрлашиб, уларнинг ўрнига янги яримҳимоячилар таклиф этилишини истамоқда.
Аввалроқ, «Манчестер Юнайтед» ван де Бек трансфери масаласида «Аякс» билан келишувга эришгани ҳақида хабар қилинганди. «МЮ» Донни учун 40 млн евро трансфер пули тўлаб, футболчи билан 5 йиллик шартнома имзолаши кутилмоқда.
139   
Добавить комментарий
Ваше имя: *