Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » «Марcа»: Месси «Барселона» сафида Ла Лигада майдонга тушмаслигини маълум қилган

«Марcа»: Месси «Барселона» сафида Ла Лигада майдонга тушмаслигини маълум қилган

Автор: admin

«Барселона» ҳужумчиси Лионел Месси Каталония клубини тарк этиш фикридан қайтгани йўқ.
Марcа нашрининг хабар беришича, аргентиналик голеадор бундан буён ўзини «Барселона» футболчиси деб ҳисобламаслигини айтган. Шу сабабли Лионел «Барса» қароргоҳига бориш мажбурияти йўқлигига ишонмоқда. Месси «Барселона» клуби раҳбариятига жамоа сафида Ла Лигада бошқа ўйнамаслигини маълум қилган.
33 ёшли футболчи «Барса»нинг бугунги машғулотини ҳам аниқ ўтказиб юборади. Месси бу тақлид норозилигига барҳам бермаса, клуб томонидан 11 кундан 30 кунгача клуб ихтиёрида бўлмаганлиги сабабли ойлик маошининг 25 фоизи миқдорида жаримага тортилиши мумкин.
Бироқ Каталония клуби раҳбарлари вазият янада кескинлашмаслиги учун Мессини жазоламоқчи эмас. Раҳбарият вазият ўнгланиб, Мессининг клубда қолишига ҳали ҳам умид қилмоқда.
Шунга қарамай, Месси ўзининг ҳаракатлари жазоланишга лойиқ деб ҳисобламаяпти, у клуб олдидаги барча мажбуриятларидан соқит бўлганлигига ишонмоқда.
367   

Комментарии
(1)

  1. Atxam 1 сентября 2020 15:22
    • Не нравится
    • 0
    • Нравится
    Bu xabarlar qaysi kun xabar soat? Qani yuqmi?
Добавить комментарий
Ваше имя: *