Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » Лионел Месси Ла Лига стартидан кейин ҳам “Барселона”га қайтмаслигини маълум қилди

Лионел Месси Ла Лига стартидан кейин ҳам “Барселона”га қайтмаслигини маълум қилди

Автор: admin

“Барселона” ҳужумчиси Лионел Мессининг каталон клубини тарк этиши эҳтимоли ошиб бормоқда.
Марcаънинг хабар қилишича, аргентиналик футболчи энди ўзини бу клубнинг аъзоси сифатида кўрмаяпти. Шу сабаб Месси “Барселона” йиғинига бормаяпти. Лео Ла Лига мавсумининг бошланишида ҳам жамоага қайтмаслигини “Барселона” раҳбариятига маълум қилган.
Футболчи “Барселона”нинг 31-август кунги машғулотларида қатнашмаган. Мессининг бу ҳаракатлари тўхтамайдиган бўлса, ҳужумчига жиддий чоралар кўрилиши мумкин: 11—30 кун оралиғида клуб тасарруфига келмаслик ойлик маошнинг 25 фоизигача бўлган миқдордаги жаримага сабаб бўлади.
Бироқ, айни дамда “Барселона” раҳбарияти Мессини яна ҳам ғазаблантирмаслик учун жарима белгиламоқчи эмас. Уларда вазият ўзгариши ва Месси клубда қолишга қарор қилишига умид бор.
Аввалроқ Ла Лига Мессининг шартномасини 700 миллион евро товон пули тўламасдан бекор қилиб бўлмаслигини маълум қилганди.
111   
Добавить комментарий
Ваше имя: *