Goal24.uz » Ўзбекистон » Акбар Исматуллаев «Бурирам Юнайтед»га ўтди

Акбар Исматуллаев «Бурирам Юнайтед»га ўтди

Автор: admin

Узоқ музокаралардан кейин Бекободнинг «Металлург» клуби яримҳимоячиси Акбар Исматуллаев фаолиятида илк марта легионерга айланди.
«Пахтакор» клуби тарбияланувчиси саналмиш 28 ёшли футболчи Таиланднинг «Бурирам Юнайтед» клуби сафига бориб қўшилган. Таиландликлар ўзбекистонлик футболчи трансфери учун Бекобод клубига маълум миқдордаги трансфер тўловини амалга оширган. Исматуллаев янги клуби сафида 55-рақамни танлади.
Аслида футболчи 2019 йилги мавсум якунида Таиланд жамоаси сафига бориб қўшилиши керак эди, аммо музокаралар ижобий якунланмагани боис Исматуллаев яна ортга қайтганди. Бу сафар футболчи таиландликлар билан келишувга эришган.
Маълумот учун, Таиланд чемпионати ўйинлари 4-турдан кейин пандемия сабабли тўхтатиб қўйилган эди. «Бурирам Юнайтед» клуби мамлакатнинг кўп карра чемпиони саналади.
Акбардан ташқари ўзбекистонлик яна бир яримҳимоячи Сардор Мирзаев йил бошида Таиланднинг «Муонгтонг Юнайтед» клуби сафига ўтганди.
87   
Добавить комментарий
Ваше имя: *