Goal24.uz » Ўзбекистон » ПФЛ раҳбариятида ўзгаришлар кутилмоқда. Бу нима билан боғлиқ?

ПФЛ раҳбариятида ўзгаришлар кутилмоқда. Бу нима билан боғлиқ?

Автор: admin

31 август куни Ўзбекистон миллий жамоасининг йиғини олдидан Ўзбекистон футбол ассоциациясида норасмий йиғилиш ўтказилган.
Гоал24.уз манбасининг хабар беришича, йиғилишда Суперлига сўнгги турларидаги ҳакамлик масаласи, Ўзбекистон миллий жамоасининг 31 август кунидан бошлаган йиғини ҳамда 3 сентябр кунги Ўзбекистон – Тожикистон ўртасидаги ўртоқлик учрашувига қарамай, «Навбаҳор» - «Пахтакор» учрашувининг 1 сентябр кунига белгилангани масалалари кўтарилган.
Айтилишича, Ўзбекистон миллий жамоасининг узоқ танаффусдан кейинги 3 сентябр кунги ўртоқлик учрашуви олдидан Суперлига иккинчи давраси 14-туридаги «Навбаҳор» - «Пахтакор» баҳси ПФЛ томонидан 1 сентябр куни ўтказилаётгани миллий жамоамиз бош мураббийи Вадим Абрамовнинг эътирозига сабаб бўлган. Бош мураббий легионерлар хизматидан фойдалана олмаётган бир пайтда миллий жамоага чақирилган ўйинчилар орасида «Пахтакор» ва «Навбаҳор» футболчилари талайгина эканлиги, аммо Наманганда ўтадиган 1 сентябр кунги баҳс сабабли уларнинг 31 август кунги йиғинга кела олмаслигини, тур доирасидаги марказий ўйиндан кейин эса чарчоқ сабаб уларнинг хизматидан фойдалана олмаслиги мумкинлигини билдирган. Шунингдек, йиғилишда ҳакамлик масаласи ва яна бир қатор муаммолар кўтарилиб, томонлар ўртасида қизғин муҳокамага сабаб бўлган.
Йиғилишдан кейин ПФЛ бош директори вазифасини бажараётган Диёр Имомхўжаев лавозимини тарк этиши ойдинлашган. Унинг ўрнига эса шу кунгача Олмалиқнинг ОКМК клуби раҳбариятида фаолият юритаётган Мурод Алиев номзоди ПФЛ раҳбарлигига тавсия қилинган. Яқин кунларда Суперлига ва Про лига клублари раҳбарияти иштирокида йиғилиш ўтказилиб, ПФЛнинг янги раҳбари сайланиши мумкин. Имомхўжаев эса Ўзбекистон профессионал футбол лигасида аввалги лавозимида фаолиятини давом эттириши кутилмоқда.
Маълумот учун, ЎФА Суперлига доирасидаги баҳсларда ўйин натижасига таъсир қилувчи қўпол хатоларга йўл қўйгани учун 31 август куни Вадим Агишев ва Виктор Серазетдиновни Суперлига баҳсларидан вақтинчалик четлатгани ҳақида эълон қилганди.
Эслатиб ўтамиз, Тошкентда ўқув-машғулот йиғинига киришган Ўзбекистон миллий жамоаси бош мураббий Вадим Абрамов таркибга 26 нафар футболчини чақирди. Сентябр ойидаги ФИФА кунлари 2022 йилнинг январ ойига кўчирилганлиги, пандемия шароитида парвозларни амалга оширишдаги қийинчиликлар ва бошқа чекловлар туфайли ўзбекистонлик легионерлар бу йиғинга жалб қилинмаган. Ўзбекистон – Тожикистон ўртоқлик баҳси 3 сентябр куни Тошкентдаги «Локомотив» стадионида соат 19:00да бошланади.
135   
Добавить комментарий
Ваше имя: *