Goal24.uz » Transfer » Трансфер оламидаги янгиликлар

Трансфер оламидаги янгиликлар

Автор: admin

Ушбу рукнимиздаги энг сўнгги янгиликлар билан таништиришда давом этамиз.
Эмилио нишонда

Лондоннинг “Арсенал” жамоаси дарвозабони Эмилио Мартинес фаолиятини Бундеслигада давом эттириши мумкин.
“Билд” нашрининг маълум қилишича, Нюбелнинг “Бавария” жамоасига ўтиши “Шалке” жамоасида дарвозабонлар борасида муаммонинг пайдо бўлишига сабаб бўлди.
Манбанинг маълум қилишича, немис клуби “Арсенал”га Мартинес учун 25 миллион евро таклиф қилади.
Неймар қолади​

Парижнинг ПСЖ клуби ҳужумчиси Неймар ўз фаолиятини бошқа клубда давом эттирмоқчи эмас.
Клуб расмий сайтининг маълум қилишича, бразилиялик футболчи айни дамда жуда бахтли ва клуб тарихидан ўрин эгалламоқчи.
Эслатиб ўтамиз, Неймарнинг “Барселона”га қайтиши борасида миш-мишлар ёз бошида авж олган эди.
Траоре “Ливерпул”да?!

Англиянинг “Ливерпул” жамоаси ёзда ўз сафини Адама Траоре билан кучайтириб олишни режа қилган.
“Тҳе Сун” нашрининг маълум қилишича, агар “Ливерпул”ни қўлга кирита олмаса, бор эътиборини “Уотфурд” футболчиси Исмаил Саррга қаратади.
Манбанинг маълум қилишича, “Ливерпул” сенгаллик футболчини қўлга киритиш учун 40 миллион евродан воз кечишга тайёр.
Ўзилга ажойиб таклиф келиб тушди

Лондоннинг “Арсенал” жамоаси ярим ҳимоячиси Месут Ўзил фаолиятини БАА клубларидан бирида давом эттириши мумкин.
Фанатиc нашрининг маълум қилишича, 31 ёшли футболчи БАА клубларидан биридан ажойиб таклиф олган.
Манбанининг маълум қилишича, футболчига йилига 20 миллион евролик маош кўрсатилган икки йиллик шартнома таклиф этилган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзилва “Арсенал” ўртасидагишартнома 2021-йилдаўзякунигаетади.
Ракитич қайтади

Каталониянинг “Барселона” жамоаси ярим ҳимоячиси Иван Ракитич “Севиля” жамоасига ўтиши мумкин.
Фабрисо Романо маълум қилишича, 32 ёшли футболчи Андалуссия клуби билан 3 йиллик шартнома имзолайди.
Журналистнинг маълум қилишича, Иван аллақачон шахсий шартнома борасида келишувга эришган ва тез орада ушбу трансфер расман эълон қилинади.
201   
Добавить комментарий
Ваше имя: *