Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » “Барселона” Мессига аҳмоқона шарт қўйди

“Барселона” Мессига аҳмоқона шарт қўйди

Автор: admin

Бунақаси бўлмаган!
“Барселона” раҳбарияти Месси қайси ҳолатда клубдан қонунан кетиши мумкинлиги ҳақида маълумот берди.
Жозеп Бартомеу бошчилигидаги каталонияликлар раҳбарияти талаби бўйича Месси бир йиллик маошидан воз кечиши ва янги мавсумда бирорта жамоа билан шартнома имзоламаслиги, келаси йил ёзигача футбол ўйнамаслиги лозим экан. Тўғриси, бу талаб кўпчилик учун аҳмоқона туюлмоқда.
Месси манфаатини ҳимоя қилаётган юристлар футболчи шартномадаги ҳар мавсум сўнгида жамоадан кетиши мумкинлиги ҳақидаги банддан фойдаланиб, бюрофакс орқали хабар берганининг ўзида шартнома бир томонлама бекор бўлганини, ҳозир Лео жамоасиз эканини таъкидламоқда.
Бу можаро ўз ўзидан эчим топадиганга ўхшамайди. Агар шу ҳафта бўладиган учрашувда Леонинг отаси ва агенти Хорхе Месси клуб президенти Жосеп Бартомеу билан келишувга эриша олмаса, бу иш суд инстантсиялари орқали ҳал қилинади.
109   
Добавить комментарий
Ваше имя: *