Goal24.uz » Европа жамоалари » Angliya » Манба: Ван де Бек «МЮ» учун тиббий кўрикдан ўтди. Унинг жамоага қачон қўшилиши маълум

Манба: Ван де Бек «МЮ» учун тиббий кўрикдан ўтди. Унинг жамоага қачон қўшилиши маълум

Автор: admin

«Аякс» яримҳимоячиси Донни ван де Бек «Манчестер Юнайтед» учун тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтди, деб хабар беради Скй Спортс.
Манбага кўра, келишув яқин кунларда якунланиши кутилмоқда.
23 ёшли футболчи Англияга Нидерландия миллий жамоасининг Миллатлар Лигаси доирасида Полша (4 сентябр) ва Италияга (7 сентябр) қарши ўйинларидан сўнг келади.
Агар нидерландиялик яримҳимоячи камида Италияга қарши ўйингача «Манчестер Юнайтед» футболчиси сифатида рўйхатдан ўтса, Буюк Британияга келганидан кейин 14 кунлик карантинда бўлиши шарт эмас. Миллий жамоаларда ўйнайдиган Премер-лига футболчилари учун карантин истисно қилинади.
Аввалроқ «МЮ» ван де Бек билан 5 йиллик шартнома имзолаши, трансфер учун 40 млн евро тўлаши ҳақида айтилганди. Бу қиймат бонуслар ҳисобига ортиши ҳам мумкин.
94   
Добавить комментарий
Ваше имя: *