Goal24.uz » Европа жамоалари » Angliya » МЮ ва "Ливерпул" ҳам Сумаре учун курашга қўшилди

МЮ ва "Ливерпул" ҳам Сумаре учун курашга қўшилди

Автор: admin

Унинг харидорлари кўп.
"Манчестер Юнайтед" ва "Ливерпул" клублари "Лилл" ярим ҳимоячиси Бубакари Сумаре учун курашга қўшилди.
Ле 10 Спорт нашри тарқатган хабарга кўра, АПЛ грандлари 21 ёшли футболчини жорий ёзги трансферлар давридаёқ сотиб олмоқчи. Бу борада эса уларга "Реал", "Арсенал" ва "Милан" клублари рақобат кўрсатиши мумкин.
Сумаре асли ПСЖ тарбияланувчиси ҳисобланади. У “Лилл” сафида 2017 йилдан буён тўп суриб келмоқда. Ўтган давр мобайнида 70 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та гол ҳамда 1 та голли узатмага муаллифлик қилди.
114   
Добавить комментарий
Ваше имя: *